Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

“Сирдарёда бировнинг хотинини йўлдан уриб, ифлослик қилган Тошкентнинг ГАИси қўлга олинди” – ходим ички ишлар органларидан бўшатилди

“Сирдарёда бировнинг хотинини йўлдан уриб, ифлослик қилган Тошкентнинг ГАИси қўлга олинди” – ходим ички ишлар органларидан бўшатилди

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда «Сирдарёда бировнинг хотинини йўлдан уриб, ифлослик қилган Тошкентнинг ГАИси қўлга олинди» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. 

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходими А.Рахматуллаевнинг олган тан жароҳати бўйича ЙПХБ командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан бошқарма бошлиғи номига ёзилган билдирги асосида ЙҲХБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилган.

Текширув хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори билан тасдиқланган (2-илова) «Ички ишлар органларининг интизом устави», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сонли «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини қўпол равишда бузган.

Унинг Ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги, ходимларга нисбатан фуқаролар томонидан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлганлиги учун Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходими А.Рахматуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори билан тасдиқланган (1-илова) «Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 144-банди, «к» кичик банди «ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги»га асосан ички ишлар органларидан бўшатилиши бўйича хулоса қабул қилинган.

Киритилди: 10:42 25.11.2020. Ўқилди: 8981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!