Аввалроқ, Сирдарё вилоят ИИБ Ховос туманида 17 яшар ўқувчи қиз бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эди. Кеча, 5 август куни маълум қилинишича, қиз топилган.
Унга кўра, 24 июль куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўқолган Хакимова Манзура Бекполат қизи топилиб ота-онасига соғ-саломат топширилди.
Ушбу фуқарони топишда кўмаклашган фуқаролар 5 миллион сўм пул маблағи билан мукофотланиши ҳамда маълумот берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланиши айтилган эди.
“Қидирувда кўмак берган барча фуқароларга Сирдарё вилояти ИИБ жамоаси номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, — дейилади хабарда.