Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сирдарёда банкоматни болта билан очмоқчи бўлган ўсмир қўлга олинди

Сирдарёда банкоматни болта билан очмоқчи бўлган ўсмир қўлга олинди
Гулистон туманида банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, воқеа 12 сентябр куни соат 3:16 ларда Гулистон туманидаги Олтин водий маҳалласида содир бўлган. Ҳудуддаги банкоматдан қўриқлаш хизмати мониторинг марказига ташвиш сигнали келиб тушган. Текширув давомида юзини яширган ҳолда болта ва бошқа ашёлар билан банкоматнинг ташқи қисмини бузишга уринаётган шахс аниқланган. Қўриқлаш хизмати ходимларини кўриб, воқеа жойидан қочишга уринган гумонланувчи тезкор гуруҳ томонидан қўлга олинган. Суриштирув жараёнида ушланган шахс Гулистон туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган Д.С. экани маълум бўлган. У белгиланган тартибда туман ИИБга олиб борилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
Киритилди: 15:30 16.09.2026. Ўқилди: 1246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!