Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими 2024 йилда Экология вазирлиги (ҳозирги Экология қўмитаси) Давлат экологик назорат инспексияси таркибида ташкил этилган.

Бугунги кунда бўлим давлат инспекторлари томонидан Сирдарё дарёсининг 176 км ва Чирчиқ дарёсининг 154 км қисмида кеча-ю кундуз экологик рейд тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Экологик назорат самарадорлигини ошириш ва моддий базасини мустаҳкамлаш мақсадида Экология қўмитаси томонидан давлат инспекторлари 2 та йўлтанламас автотранспорт, 2 та моторли қайиқ, бодикамералар, тунги ёритиш мосламалари, электрошокерлар, ГПС ускуналар, махсус планшетлар, учувчисиз учиш аппарати (дрон) билан таъминланди.

Шу давр мобайнида бўлим томонидан 100 дан ортиқ рейд тадбирлари ўтказилиб, экологик қонунчилик талабларини бузган 53 нафар шахс аниқланган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича 32 нафар шахсга нисбатан жами 125 млн сўм жарима ҳамда 113 млн сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланган. Шунингдек, 100,8 млн сўм маблағ ундириб олинган.

Рейдлар давомида ҳуқуқбузарлардан 44 дона ҳайвон ва паррандалар олиб қўйилиб, табиат қўйнига қўйиб юборилган. Шу билан бирга, 128 кг балиқ, 340 метр лескали тўр ҳамда 10 дан ортиқ ноқонуний ов қилиш воситалари (електроқармақлар) мусодара қилинган.

Бундан ташқари, жами 52,1 млрд сўмлик табиатга етказилган зарар билан боғлиқ 17 та жиноий иш материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. Жиноий судлар томонидан 2 та ҳолатда жами 6 нафар фуқарога нисбатан браконьерлик, яъни электр қармоқ ёрдамида ноқонуний балиқ овлаш ҳолатлари бўйича суд ҳукмлари ўқилиб, айбдор шахслар озодликдан маҳрум этилган ва 13 та ҳолат юзасидан суд жараёнлари давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 18 ноябрдаги 343-сонли қарорига мувофиқ, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Давлат экологик назорат инспексияси (Екополиция) тўғрисида Низоми қабул қилинди. Бунга кўра эндиликда Экополиция томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларининг бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш бўйича таъсирчан чораларни қўллаш соҳасида ваколатли орган деб тасдиқланди.

Бундан ташқари, мазкур Низомга кўра, Экополиция ходимларига жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар (електрошокер қурилмаларини) ва хизмат қуролини қўллаш ҳуқуқи берилиб, ўз хизмат вазифаларини бодикамералар ёрдамида амалга ошириши белгиланди.

Айни дамда Давлат экологик назорат инспексияси Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир, хусусан, браконьерлик ҳолатларига қарши курашиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. Жамоатчилик вакилларини, юртдошларимизнж экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларига қатъий равишда риоя қилишга ҳамда жамоатчилик ва фуқароларни браконьерлик ҳолатлари билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашда ҳамкорликка чақириб қоламиз.

Айни пайтда Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими томонидан ноқонуний ов ва браконьерликка қарши туну-кун муросасиз кураш асосий вазифа сифатида белгиланган.

Шу билан бирга, аҳоли ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли юртдошлар! Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хусусан, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларга гувоҳ бўлганингизда, бу ҳақда Экология миллий қўмитасининг қисқа 1157 рақамига ёки эсосонтролуз_бот га мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Киритилди: Бугун 10:55. Ўқилди: 264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!