Бугун 22 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Сирдарё ҳавзасида ҳам май ойида сезиларли сув тақчиллиги рўй берган

Сирдарё ҳавзасида ҳам май ойида сезиларли сув тақчиллиги рўй берган

Тўрт мамлакатдан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси (йирик ирмоқлари Норин, Қорадарё, Чирчиқ дарёлари билан) ҳавзасида ҳам қуруқ ўтган май ойида сезиларли сув дефицити рўй берган. Жумладан, май ойининг учинчи ўн кунлигида Қирғизистонда тақчиллик 6,0 млн.м³ (сув олиш лимитининг 37%), Тожикистонда 10 млн. м³ (сув олиш лимитининг 21%) ни ташкил этди.

Сирдарёнинг "Баҳри Тожик-Чордара" участкасидаги республикаларда сезиларли сув тақчиллиги кузатилди, жумладан майнинг сўнги ўн кунида Қозоғистонда тақчиллик 5 млн. м³ (сув олиш лимитининг 13%), Тожикистонда -28 млн. м³ (сув олиш лимитининг 33%), Ўзбекистонда-131 млн. м³ (сув олиш лимитининг 48%) га етган.

Майнинг сўнги уч кунлигига кўра, Сирдарё ҳавзасидаги йирик сув омборларида сув ҳажми қуйидагини ташкил этган: Тўҳтағул сув омборида - 8.6 км³, Андижон сув омборида - 1 км³, Чорвоқ сув омборида - 1.63 км³, Қайроққум сув омборида - 3.4 км³, Чордара сув омборида - 4.1 км³. Чорвоқ сув омборида июнь бошларига келиб, тоғлардаги қорларнинг шиддат билан эриши ҳисобига, омборда сув ҳажмининг сезиларли ортганини кўриш мумкин.

Киритилди: 09:10 27.06.2023. Ўқилди: 2760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!