Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига кўра, "Сижжак" дам олиш оромгоҳидаги Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қабул қилинган мол-мулклар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб берилади.
Маълумот учун, ушбу дам олиш маскани муқаддам Гулнора Каримовага тегишли бўлган. 2017 йилда мусодара қилинган. 2019 йилда Сижжак қўрғонидаги ҳашаматли қароргоҳ ичидаги барча жиҳозлари билан Ўзбекистон триатлон федерациясига текин фойдаланишга берилган.