Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сигирлар мусобақаси ҳақида эшитганмисиз?

A A A
Сигирлар мусобақаси ҳақида эшитганмисиз?

Швейцарияда сигирлар мусобақаси ўтказилди. Бу воқеа Швейцариядаги қишлоқлардан бирида 100 дан зиёд сигирлар иштирокида бўлиб ўтди. Унда барча сигирлар шохли малика унвонига эга бўлиш учун ҳаракат қилишди.

Бу ҳар йили ўтказиладиган ўйин. Унда сигирларни кенг майдонга олиб чиқишади, улар эса ўзаро беллашишади. Ташкилотчиларнинг айтишича, буқалар билан ўтказиладиган танловдан фарқли ўлароқ, сигирлар камдан-кам ҳолларда бир-бирига зарар етказишади. Улар рақибни шохлари билан суришга ва уни жойидан қўзғатишга ҳаракат қилишади, холос. Ўз ўрнидан қўзғалиб, рақибига биринчи бўлиб ўгирилиб олган сигир мағлуб ҳисобланади.

Ғолиб бутун ёз давомида тақиб юрадиган, кўплаб қўнғироқлар билан безатилган махсус белбоғ билан тақдирланади.

Manba: segodnya.ua

Киритилди: 00:21 12.05.2018. Ўқилди: 3385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!