Сигирларнинг кўпроқ сут беришини таъминлаш мақсадида Москвадаги бир гуруҳ фермерлар ўз сигирларига телевизор қўйиб беришмоқда. Тинчлантирувчи мусиқа оғушида онахонларга Альп тоғларидаги кўм-кўк ўтлоқлар намойиш қилинмоқда.
"Қишнинг узоқ давом этгани сигирларни тушкунликка тушириб қўйди. Бундан уларнинг бераётган сути ҳам камайди. Биз агар сигирларимизга Альп тоғлари ўтлоқларини кўрсатсак, стресс билан курашиши тезлашади ва кўпроқ сут беришни бошлайди деб ўйлагандик", - дея изоҳ берди мазкур тажриба ташаббускори Константин Лобзин.
Шу мақсадда оғилхонага олтита катта плазма экранли телевизор олиб келиб ўрнатишди.
Телевизор кўра бошлаган сигирларнинг сут бериши 15 кун ичида 30 литрга кўпайди. Бироқ бундан сут соғувчилар қаттиқ азият чекишди. Чунки ҳар доим бир хил мусиқа ва намойиш остида сигир соғиш кишини руҳан чарчатади.