Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сифатсиз нефть маҳсулотини сотувга чиқарган АЁҚШга нисбатан чора кўрилди

Сифатсиз нефть маҳсулотини сотувга чиқарган АЁҚШга нисбатан чора кўрилди

"Ўзенергоинспекция" Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Ромитан туманида жойлашган "Т.А.А." МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида нефть маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида мазкур АЁҚШда сотилаётган АИ-92 ва АИ-80 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслик (сифатсиз) ҳолати аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг "Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги 940-сонли Қонунининг 43-моддаси бўйича иқтисодий санкция қўлланилди.

Киритилди: 10:51 18.04.2025. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!