Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сифат европача, нарх эса ҳамёнбоп — Туркия тоғ-чанғи курортида дам олишга нима дейсиз?

Сифат европача, нарх эса ҳамёнбоп — Туркия тоғ-чанғи курортида дам олишга нима дейсиз?

Туркия туризми, одатда, анъанавий равишда денгиз, жазирама қуёш ва қадимий шаҳарларга саёҳатлар билан боғлиқ.

Туркиянинг қорли тоғ ёнбағирлари, тоғ чанғиси ва баланд тоғлардаги меҳмонхоналари ҳақида эса жуда кам инсонлар билади. Аммо стереотиплардан фарқли ўлароқ, қишда ушбу мамлакатга борадиганлар ҳеч ҳам афсусланмайдилар.

Тоғ-чанғи курортлари Туркия учун нисбатан янги йўналиш бўлса-да, ҳозирда туризмнинг бу йўналиши жадал ривожланиб бормоқда. Ҳар йили тоғ чўққиларида кўплаб янги меҳмонхоналар қурилмоқда, тоғ ён бағирлари бўйлаб янги тоғ-чанғи йўлаклари ташкил этилмоқда. Туркиядаги тоғ-чанғи курортларининг асосий афзаллиги нарх ва сифатнинг уйғунлиги ҳисобланади. Яъни хизмат кўрсатиш европача, нархлар эса ҳамёнбоп.

Туркияда ўнга яқин тоғ-чанғи курортлари мавжуд бўлиб, улар асосан 3100 метр баландликда жойлашган. Мамлакатдаги энг машҳур тоғ курортлари Улудағ, Сарикамиш, Паландокен ва Карталкая ҳисобланади. Деярли барча тоғ курортларида туризм мавсуми декабрдан мартгача давом этади.

Низомжон Исломов тайёрлади.

Киритилди: 11:30 14.01.2022. Ўқилди: 2578 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!