Германиянинг Siemens концернининг Испания бўлими раҳбари Агустин Эскобар Нью-Йоркда вертолётнинг Гудзон дарёсига қулаши оқибатида оиласи билан бирга ҳалок бўлди.
Бу ҳақда The New York Post газетаси ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб ёзган.
Журналистларга кўра, Siemens компаниясининг Испания бўлими раҳбари Агустин Эскобар ва унинг оиласи Гудзондаги вертолёт ҳалокати қурбонлари сифатида аниқланган.
"Ҳалокат натижасида Siemens компаниясининг Испаниядаги президенти ва бош директори Агустин Эскобар, унинг рафиқаси ва уларнинг уч фарзанди ҳалок бўлди", — дейилади NYP нашри.
Айни вақтда вертолёт учувчисининг жасади ҳозирча аниқланмаган.