WSJ: Си Трамп Хитой ва АҚШ ўртасида савдо келишувини имзолаш шарти сифатида Тайванни топширишни талаб қилмоқда.
"Си Жинпинга энди Байден давридагидек “Тайваннинг мустақиллигини қўллаб-қувватламаслик” сиёсати етарли эмас. Айни пайтда Хитой раиси Трампдан оролнинг мустақиллигига қарши расмий баёнот беришни талаб қилмоқда", дея ёзмоқда нашр музокаралардан хабардор манбасига таяниб.
Манбанинг сўзларига кўра, Си Жинпин АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо келишуви бўйича музокаралардан Доналд Трампга босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланмоқчи.
"Хитой етакчиси америкалик ҳамкасбига босим ўтказиб, АҚШ Тайваннинг мустақиллигига қарши эканлигини расмий равишда эълон қилишига эришишни режалаштирмоқда", дейилади The Wall Street Journal хабарида.
Трамп ва Си Жинпин 2025 йил 31 октябрда Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида учрашиши мумкин.