Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг G20 саммитидаги баёнотидан:
— Мафкуравий бўлиниш ва блоклар қарама-қаршилиги жаҳон тараққиётига путур етказиши мумкин;
— Жаҳон иқтисодиёти рецессия таҳдидига дуч келди, бундан биринчи навбатда ривожланаётган давлатлар зарбага учради;
— Коронавирус пандемиясига қарши курашда халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни тиклаш учун шарт-шароитлар яратиш зарур;
— Дунё озиқ-овқат ва энергиянинг сиёсийлашуви ва қуролланишига қарши туриши керак;
— Бир томонлама санкцияларни бекор қилиш ва илмий-техникавий ҳамкорликдаги чекловларни олиб ташлаш керак;
— G20 озиқ-овқат ва энергия борасида муаммолари бўлган қашшоқ мамлакатларга ёрдам бериши керак.