Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Швейцарияликлар референдумда мамлакатда аҳоли сонини 10 миллион кишигача чеклашга қарши овоз берди

Швейцарияликлар референдумда мамлакатда аҳоли сонини 10 миллион кишигача чеклашга қарши овоз берди

Швейцарияда Аҳоли сонига чеклов ўрнатиш ва иммиграцияни чеклаш бўйича радикал таклиф ўнг-консерватив Швейцария халқ партияси томонидан илгари сурилганди. Мазкур масала бўйича референдум 14 июн куни бўлиб ўтди.

SRF жамоат телерадиокомпанияси прогнозларига кўра, швейцарияликларнинг 55 фоизи ушбу ғояга қарши овоз берган.

Le Temps газетаси прогнозига кўра эса аҳолининг 54,7 фоизи ташаббусга қарши овоз берган. Расмий натижалар ҳали эълон қилинмади.

Маълумотларга кўра, мамлакатда уй-жой етишмовчилиги кескинлашган, транспорт ва инфратузилма ҳаддан ташқари юкланган. Ҳозирда Швейцарияда қарийб 9 миллион аҳоли истиқомат қилади, аҳоли ўсишининг асосий омили эса миграыия бўлиб қолмоқда.

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!