Швейцарияда 40 кишининг ҳаётига зомин бўлган Кранс-Монтана курортидаги йирик ёнғин муносабати билан миллий мотам куни эълон қилинди.
Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Швейцария Президенти Ги Пармелин, мотам даврида пойтахт Бернда давлат байроқлари қайғу белгиси сифатида ярим ҳилпиратилишини билдирди.
Охирги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 115 киши жароҳатланган.