Бугун 28 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Швейцарияда «абадий бетарафлик» ташаббуси Россияга қарши санкцияларга таъсир қилиши мумкин

Швейцарияда «абадий бетарафлик» ташаббуси Россияга қарши санкцияларга таъсир қилиши мумкин

Агар Швейцария фуқаролари 27 сентябрь куни «абадий бетарафлик» ташаббусини қўллаб-қувватласа, мамлакат Россияга нисбатан амалдаги чекловларни бекор қилишига тўғри келиши мумкин.

Бу ҳақда Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги «Известия» нашрига маълум қилди.

Вазирлик вакили Леа Цюрхернинг тушунтиришича, ташаббус можарода иштирок этаётган давлатларга нисбатан санкциялар жорий этишни тақиқлайди. Ҳужжат қабул қилинса, Швейцария 2022 йил февралидан буён Россияга нисбатан қўлланиб келаётган Европа Иттифоқи чекловларига ўхшаш санкцияларга қўшила олмайди.

Ташаббус матнидан келиб чиқишича, можаро иштирокчиларига нисбатан аввал жорий этилган санкцияларни ҳам бекор қилиш талаб этилиши мумкин. Шунингдек, НАТО билан ҳамкорлик доираси чекланиши кўзда тутилган.

Референдумга Швейцария Конституциясида абадий қуролланган бетарафлик тамойилини мустаҳкамлаш бўйича ташаббус қўйилади. Унга кўра, можарода иштирок этаётган давлатларга нисбатан санкциялардан воз кечиш назарда тутилган. Бундан БМТ чекловлари ва санкцияларни четлаб ўтишнинг олдини олишга қаратилган чоралар мустасно.

Киритилди: Бугун 09:54. Ўқилди: 89 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!