Россия президенти Владимир Путин Хитойнинг Тибет автоном районида сел оқимлари оқибатида юз берган фожиа муносабати билан Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.
Тегишли телеграмма Кремль расмий сайтида эълон қилинди.
«Яқинлари ва қадрдонларини йўқотганларга ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзларимни етказишингизни сўрайман», — дейилади мурожаатда.