Бугун 28 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Улуғбек Қодиров халқаро кинофестивалда энг яхши актёр деб топилди

Улуғбек Қодиров халқаро кинофестивалда энг яхши актёр деб топилди
Ўзбекистонлик актёр Улуғбек Қодиров “Казбек” фильмидаги роли учун VII Lendoc халқаро кинофестивалида “Энг яхши эркак роли” номинацияси ғолиби бўлди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. Акбар Бектурдиев режиссёрлигидаги “Казбек” тарихий драмаси Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлигида суратга олинган. Фестиваль Санкт-Петербург шаҳрида “Лендок” ва “Кинокультура” киностудиялари томонидан Россия Маданият вазирлиги ҳамда Санкт-Петербург Маданият қўмитаси кўмагида ташкил этилди. Бу йилги фестивалда 13 та мамлакатдан 39 та бадиий, ҳужжатли, тарихий, дебют ва талабалар фильми намойиш этилди. Унда Россия, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Индонезия, Мавритания, Латвия ва бошқа мамлакатлар вакиллари қатнашди. Намойишларда Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорлигида ишланган “Маҳтумқули”, Аюб Шаҳобиддиновнинг “Баҳорни қувиб”, Шамшод Исматовнинг “Тортишиш кучи” фильмлари тақдим этилди. Дастурга уруш йилларида жасорат кўрсатган 18 ёшли почтачи қиз ҳақида ҳикоя қилувчи “Ўша баҳор ҳақида” қисқа метражли фильми ҳам киритилди. Талабалар ва ўқув ишлари йўналишида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаларининг ижодий ишлари намойиш этилди. Фильмлар Санкт-Петербургнинг марказий кинотеатрларида томошабинларга тақдим қилинди. Танлов ишларини Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларусь кино арбобларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолади.
Киритилди: 13:42 27.08.2026. Ўқилди: 925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!