Швейцария Суриядаги барча томонларни халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга, тинч аҳолини ҳимоя қилишга ва зудлик билан деэскалацияни бошлашга чақирди.
Бу ҳақда Швейцария ТИВ коммуникациялар департаменти раҳбари Николья Бидо Х ижтимоий тармоғида маълум қилган.
"Швейцария Сурияда жанговар ҳаракатлар авж олганидан хавотирда. У барча томонларни халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга ва тинч аҳолини ҳимоя қилишга чақиради ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2254-резолюциясига мувофиқ кескинликни зудлик билан юмшатиш ва сиёсий жараённи қайта тиклашга чақиради", - деб ёзади сиёсатчи.
Эслатиб ўтамиз, “Ҳайят Таҳрир аш-Шам” гуруҳи (собиқ “Жабҳат ан-Нусра”) Суриянинг қуролли мухолифати таркибига кирувчи қатор қуролли тузилмалар билан биргаликда 29 ноябрь куни шимолдан ҳаракатланиб, Идлибдан Алеппо ва Хама шаҳарлари томон кенг кўламли операцияни бошлаган эди. Бир кун ўтиб, 30 ноябрь куни Суриянинг иккинчи йирик шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудлар, жумладан, халқаро аэропорт ва Кувейрис ҳарбий аэродроми исёнчилар назоратига ўтди. Шундан сўнг, 2 декабрь куни Сурия армияси Хама провинциясида аввалроқ террорчилик гуруҳлари жангарилари томонидан босиб олинган бир неча аҳоли пунктларини озод қилди.