Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Швейцария қабул қилинадиган украинaлик қочқинлар сонини чекламоқчи

Швейцария қабул қилинадиган украинaлик қочқинлар сонини чекламоқчи

Швейцария Украинадан келаётган қочқинларни қабул қилишни чеклашни режалаштирмоқда ва бу борада «норвегча модел»ни қабул қилади. Бу ҳақда мамлакатнинг SRF телерадиокомпанияси хабар берди.

🔹 Яқин кунларда Федерал кенгаш Украинадан келаётган қочқинларни қабул қилиш тартибини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилиши кутилмоқда. Ушбу чораларни 2023 йил декабрида парламент тавсия этган эди.

📍 Янги тартибга кўра, фақат Россия томонидан тўлиқ ёки қисман оккупация қилинган ҳудудлардан ёки «ўрта ёки юқори шиддатдаги» жанглар давом этаётган ҳудудлардан келган шахсларгина муҳофаза мақомини олади.

🔸 Швейцария бу борада Норвегия таснифини қабул қилади. Унга кўра, Украинадаги Ғарб ва марказий вилоятлар хавфсиз деб ҳисобланади. Киев, Одесса, Днепропетровск, Николаев, Запорожье, Харьков, Чернигов ва Сумы — хавфли ҳудудлар сифатида белгиланган.

📌 SRF таъкидлашича, Киев атрофидаги ҳудудларга келганда, Норвегия фақат шаҳарни хавфли деб ҳисобласа, Швейцария бу доирани кенгайтириши мумкин.

📊 Ҳозирда Швейцарияга келаётган украиналик қочқинларнинг тахминан учдан бир қисми мамлакатнинг «хавфсиз» ҳудудларидан келмоқда. Янги чекловлар жорий қилинса, уларга қочқин мақоми берилмайди.

Киритилди: 11:53 25.06.2025. Ўқилди: 529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!