Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Швейцария жорий йилда Украинага 160 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратади

Швейцария жорий йилда Украинага 160 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратади

Швейцария 2024 йилда Украинага инсонпарварлик ёрдами учун 150 миллион франк (тахминан 164 миллион доллар) ажратади.

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар федерал департаменти матбуот хизмати маълум қилди.

"2024 йилда гуманитар ёрдам, ҳамда Украина ва минтақани ривожлантириш бўйича ҳамкорлик учун 150 million Швейцария франки ажратилади", дейилади хабарда.


Бундан ташқари, 2025-2028 йилларга мўлжалланган халқаро ҳамкорлик стратегияси доирасида Швейцария Федерал кенгаши ушбу даврда Украинага 1,5 миллиард франк (1,64 миллиард доллар) миқдорида қўшимча ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда.

«Швейцария Украинани қўллаб-қувватлаш ва тикланишига муҳим ҳисса қўшиш ниятида», — дейилади хабарда.

Киритилди: 17:15 02.05.2024. Ўқилди: 651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!