Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Швейцария Гулнора Каримовага тааллуқли 131 млн долларни маълум шартлар билан Ўзбекистонга қайтармоқчи

A A A
Швейцария Гулнора Каримовага тааллуқли 131 млн долларни маълум шартлар билан Ўзбекистонга қайтармоқчи

Швейцария ҳукумати 2012 йилда Гулнора Каримовага тааллуқли бўлган ҳисоб-рақамлардаги маблағлардан 131 миллион долларга тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришга розилик берган. Икки мамлакат ўртасида имзоланган ҳадли келишувда бу ҳақда сўз боради.

Швейцария ҳукумати баёнотида айтилишича, Ўзбекистон қайтарилган активларни аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, барқарор ривожланиш лойиҳаларига сарфлаши керак. Бундан ташқари, ушбу маблағлар харажати устидан шаффоф мониторинг ўрнатилиши лозим. 

Гулнора Каримовага тааллуқли яна 715 млн долларлик маблағлар музлатиб қўйилган. Ҳозирча бу маблағлар Гулнорага нисбатан жиноий иш кетаётганлиги учун ушлаб турилади. Мабодо ушбу маблағлар қайтарилган тақдирда ҳам юқоридаги шартлар асосидагина Ўзбекистонга қайтарилади.
 

Киритилди: 19:01 13.09.2020. Ўқилди: 6223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!