Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Швейцария армияси Бош қўмондони Украинага тинчликпарвар кучларни юборилиши мумкинлигини айтди

 Швейцария армияси Бош қўмондони Украинага тинчликпарвар кучларни юборилиши мумкинлигини айтди


"Швейцария ҳукумати ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув тузилганидан сўнг Украинага тинчликни сақлаш учун 200 нафаргача тинчликпарвар кучларини юбориши мумкин", дея маълум қилди мамлакат армияси бош қўмондони Томас Зюсли маҳаллий SonntagBlick газетасига берган интервюсида.

"Ҳозирда Швейцария аскарлари Косово ва Боснияга олти ой муддатга жўнатилади, агар сиёсатчилар буни хоҳласа, Украинада ҳам худди шундай схема ишлаши мумкин”, — дея қўшимча қилди ҳарбий.

Шу билан бирга, Зюслининг фикрича, Украинадаги уруш тугаган тақдирда ҳам Россиянинг Европага таҳдид солишда давом этиши ва 2027 йилга бориб бу ўз чўққисига чиқиши мумкин.

"Шу боис, Швейцария мудофаасини мустаҳкамлайди ва қўшнилари билан қўшма машғулотларни давом эттиради, бироқ NATO" га қўшилиш ниятида эмас. Швейцария нейтрал давлат, биз ҳеч қандай иттифоққа қўшилмаймиз", — дея фикр билдирди қўмондон.

Маълумот учун, Швейцария дунёдаги энг қадимги нейтрал давлатдир. Швейцария 1815 йилда “доимий бетарафликни” эълон қилган ва ўшандан бери мамлакат ҳеч қачон жанг қилмаган ёки ҳарбий иттифоқларга кирмаган. Шу билан бирга, мамлакатда тахминан 150 минг аскардан иборат армия мавжуд бўлиб, уларнинг бир қисми Болқон, Яқин Шарқ ва Кореяда тинчлик ўрнатиш операцияларида қатнашади.

Киритилди: 18:13 23.02.2025. Ўқилди: 1118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!