Бугун 28 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Швециянинг Saab компанияси Украинада Gripen қирувчи самолётларини йиғиш заводини очишга тайёрлигини билдирди

Швециянинг Saab компанияси Украинада Gripen қирувчи самолётларини йиғиш заводини очишга тайёрлигини билдирди

Швециянинг Saab компанияси Украинада Gripen қирувчи самолётларини йиғиш заводини очишга тайёрлигини билдирди — Financial Times.

Бу ҳақда компания бош директори Микаэл Юханссон нашрга берган интервюсида маълум қилди.

"Уруш пайтида бу осон эмас, албатта, лекин Украинада ҳеч бўлмаганда якуний йиғиш ва синовлар учун, балки қисман ишлаб чиқариш учун ҳам имкониятлар яратиш жуда яхши бўларди", — деди Юханссон.

Унинг айтишича, Киев билан келишув Saab компаниясининг ишлаб чиқариш қувватларига бўлган эҳтиёжини тахминан икки баробар оширади. Гарчи компания Бразилияда йилига 20-30 та Gripen самолётини ишлаб чиқаришга сармоя киритган бўлса-да, Канада ва Европа мамлакатларида ҳам янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ниятида эканлигини маълум қилди.

22 октябр куни Украина Швеция билан 100-150 та JAS 39 Gripen E қирувчи самолётларини сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолаганди. Швеция бош вазири Кристерссоннинг таъкидлашича, бу келишув узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган бўлиб, бош вазир уни “10-15 йилга чўзиладиган узоқ сафарнинг бошланиши” деб атаганди.

Киритилди: 17:45 27.10.2025. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!