Россиянинг Швециядаги элчихонасига учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида ҳужум қилганлар ҳали топилмаган, дипломатик миссияни қўриқлаш имкониятлари эса чекланган.
"Элчихона полицияга мурожаат қилди, ТИВга ноталар юборди. Натижасини ўзингиз кўриб турибсиз. Бундай ҳужумларни амалга ошираётган жиноятчилар ҳалигача топилмаган. Ҳодисалар давом этмоқда," - дея маълум қилди дипломатик ваколатхона РИА Новостига.
Дипломатларнинг таъкидлашича, дипломатик миссиянинг қўриқлаш имкониятлари чекланган.