Швеция ва Финляндияни боғловчи телекоммуникация кабели узилди. Бу ҳақда Helsingin Sanomat нашри хабар берди.
Узилиш кеча кечқурун Финляндия ҳудудида аниқланган. Финляндия полицияси узилиш жиноий фаолият сабабли содир бўлганини тахмин қиляпти. Швеция ҳукумати ҳодисадан хабардор этилган.
Сўнгги пайтларда Болтиқ денгизи ҳудудида сув ости телекоммуникация кабеллари шубҳали тарзда тез-тез узилмоқда. 17 ноябр куни Швеция ва Литва, 18 ноябр куни Финляндия ва Германияни боғловчи алоқа кабели узилган эди.