веция АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллиардлаб долларлик қурол-яроғ етказиб бериш қарори ортидан Украинага ҳарбий ёрдамни оширишга тайёр эканини билдирди.
Бу ҳақда Швеция мудофаа вазири Пал Юнссон The Guardian нашрига берган баёнотида маълум қилди.
“Биз АҚШнинг Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ва Украинага Patriot тизимлари ҳамда бошқа ҳарбий қуроллар етказиб бериш бўйича ташаббусини олқишлаймиз. Швеция ўз зиммасига тушган мажбуриятларни бажаради”, — деди Юнссон, бу борада аниқ тафсилотлар келтирмасдан.
Швециянинг бу баёноти Украина ва АҚШ ўртасида ҳарбий ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилаётгани ҳамда Европа мамлакатлари бу жараёнда фаол иштирок этмоқда, деган тасаввурни кучайтирмоқда.