Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Швеция суди Россиянинг "соя флоти"га тегишли "Caffa" юк кемасини Украинага топшириш ҳақида қарор чиқарди

Швеция суди Россиянинг "соя флоти"га тегишли "Caffa" юк кемасини Украинага топшириш ҳақида қарор чиқарди

Бу ҳақда Reuters агентлиги прокурор Ҳакан Ларссонга таяниб хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, Швеция суди кеманинг ҳибсга олиниши ва ҳокимият органларининг бошқа ҳаракатлари қонуний бўлганини ҳамда қуруқ юк ташувчи кема Украинага топширилиши мумкинлигини тасдиқлаган.

​Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига ушбу кема Россиянинг "соя флоти" таркибига киришини маълум қилди.

​"Ушбу тарихий қарор муҳим намуна яратади. У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва прокуратуранинг қатъий ҳаракатлари Мустақил ҳамда холис суд тизими билан уйғунлашганда, жавобгарлик тамойилини муайян натижаларга айлантириш мумкинлигини кўрсатади", – дея таъкидлади у.

​Reuters маълумотларига кўра, Украина Россия томонидан эгалланган Украина ҳудудларидан мол-мулкни ўзлаштириш ва олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ ҳарбий жиноятларни тергов қилиш доирасида кемани ўзига топширишни талаб қилган эди.

Киритилди: 12:32 07.08.2026. Ўқилди: 1298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!