Швеция бош вазири Улф Кристерссон мигрантларнинг ватанга қайтиши учун оладиган ёрдам пули миқдорини 900 евродан 32 минг еврогача оширишни режалаштираётганини айтди.
«Миграция устидан назоратни ўрнатиш мутлақо зарур», деди Кристерссон.
Швеция бош вазирининг айтишича, мамлакатни тарк этиш учун молиявий рағбатни ошириш баъзи муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради. Нашрнинг эслатишича, ҳозир ёрдам пули катталар учун 900 еврони ташкил қилади.
Кристерссон ҳозирги молиявий рағбатлантириш кутилган натижаларни бермаганини айтди. 2023 йилда 70 та аризадан фақат биттаси маъқулланган холос. Шунинг учун Швеция ҳукумати 2026 йил 1 январдан бошлаб молиявий рағбатлантиришни 3400 фоизга оширмоқчи.
«Биз асосан Дания моделидан нусха кўчирмоқдамиз ва ўз ватанига қайтишни афзал кўрадиган ва турли сабабларга кўра Швецияда тўлиқ ҳаёт қуришга қодир эмаслигини ҳис қиладиганлар учун ёрдам миқдорини сезиларли даражада оширмоқдамиз», деди Кристерссон.
Швеция бош вазирининг таъкидлашича, бу усул мамлакатнинг барча аҳолисига ёқмаслиги мумкин.