Швеция Украинага 380 миллион евро миқдоридаги ҳарбий ёрдамни маъқуллади.
Маълум бўлишича, Швеция парламенти Украинага 4,3 миллиард швед крони (379 миллион евро) миқдорида янги ҳарбий ёрдам пакетин ажратилишини тасдиқламоқда. Унга танкга қарши қуроллар, миналардан тозалаш ускуналари ва Combat Vehicle 90 пиёда жанговар машиналари киради.