Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Швед олимлари оддий аспирин ичак саратони қайта пайдо бўлиш хавфини икки баробар камайтира олишини исботлади

Швед олимлари оддий аспирин ичак саратони қайта пайдо бўлиш хавфини икки баробар камайтира олишини исботлади

Швед тадқиқотчилари шундай хулосага келишди: ичак саратони билан оғриган беморларда жарроҳлик амалиётидан сўнг ҳар куни кичик миқдорда аспирин қабул қилиш касалликнинг қайта юзага келиш хавфини анча пасайтиради.

New England Journal of Medicine журналида чоп этилган тадқиқотда Швеция, Норвегия, Дания ва Финляндиядан 3500 дан ортиқ бемор иштирок этди. Уларнинг бир қисмида шифокорлар муайян генетик мутацияларни аниқлади ва шу беморлар уч йил давомида ҳар куни 160 миллиграмм аспирин қабул қилишди. Натижада, ўсманинг қайта пайдо бўлиш хавфи 50 фоиздан кўпроқ камайди.

"Бу клиник амалиётни ўзгартириши мумкин", — деди тадқиқот раҳбари, Стокгольмдаги Каролин институти профессори Анна Мартлинг.

Олимлар бу самарани аспириннинг яллиғланишни камайтириш қобилияти ва тромбоцитларнинг ўсмани ҳимоя қилиш имкониятини чеклаш билан изоҳлашмоқда. Бироқ, аспирин билан даволанишда маълум хатарлар ҳам мавжуд: тадқиқот давомида айрим беморларда жиддий ножўя таъсирлар — масалан, ошқозон-ичакда қон кетиши ва инсульт ҳолатлари кузатилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда қарийб икки миллионта ичак саратони ҳолати аниқланади. Бу касаллик тобора ёшроқ — 50 ёшдан кичик одамлар орасида ҳам кенг тарқалмоқда.

Киритилди: 17:23 19.09.2025. Ўқилди: 872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!