Бугун 26 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Шухрат Халмухамедов Қозоғистон ҳарбий хизматчиларининг ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия билдирди

Шухрат Халмухамедов Қозоғистон ҳарбий хизматчиларининг ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Шухрат Халмухамедов Қозоғистон Республикаси ҳарбий-денгиз кучлари ҳарбий хизматчиларининг ҳалок бўлгани муносабати билан Тошкент шаҳридаги Қозоғистон Республикаси Элчихонасига ташриф буюриб, чуқур таъзия изҳор этди.

Ташриф давомида Қозоғистон халқи ҳамда марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирилиб, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа идоралари ўртасидаги дўстона муносабатлар ва яқин ҳамкорликнинг, шунингдек, ҳамдардлик ва ўзаро бирдамликнинг ёрқин ифодаси бўлди

Киритилди: 23:20 25.09.2026. Ўқилди: 368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!