Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Шуша шаҳри Ислом олами маданий пойтахти деб эълон қилинди

A A A
Шуша шаҳри Ислом олами маданий пойтахти деб эълон қилинди

Озарбойжоннинг Қорабоғ вилоятидаги Шуша шаҳри 2024 йил учун Ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди.

Бу ҳақда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Ислом олами маданият вазирларининг 12-конференциясида маълум қилинди.

Қарор бир овоздан қабул қилинди.

Шуша шаҳри Озарбойжон тарихий, маданий, ижтимоий-сиёсий ҳаётининг муҳим марказларидан бирига, жумладан, ислом цивилизацияси рамзига айланди.

2022 йил Озарбойжонда Шуша йили деб эълон қилинди. Шуша маданий ҳаётини жонлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида мусиқа байрамлари, шеърият кунлари, кўплаб маҳаллий ва халқаро маданий тадбирлар ўтказилди. Халқаро Туркий маданият ташкилоти (TÜRKSOY) Шуша шаҳрини 2023 йил учун туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилди.

Киритилди: 07:06 27.09.2023. Ўқилди: 1583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!