Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шуҳрат Қаюмов ҳақида хотиралар

Шуҳрат Қаюмов ҳақида хотиралар

Azon.TV лойиҳаси бошлаганда Шуҳрат ака Қаюмов билан маслаҳатлашган эдик. У киши кастинг уюштириш кераклиги, бошловчи ва сухандонларни танлаб олиб, ўзлари ўқитиб беришларини айтдилар. Аллоҳга муҳаббат ва динга ихлосларини қарангки, танлаб олинган номзодларни ўзлари бир ой ўқитиб бердилар ва қанчалар илтимос қилмайлик, бунга ҳақ олмадилар. 

Ундан кейин ҳам биздан маслаҳатларини ҳеч аямадилар. Шуҳрат ака ихлосли мўмин эдилар. 

* * *

Чамамда, 2015-йиллар бўлса керак, туҳмат туфайли Олий маъҳад талабаларидан бирининг иши судга ошадиган бўлди. Ҳурмати ва обрўсини ўртага қўйиб, Шуҳрат ака шу йигитни қутқариб қолганди. Ўша пайтларда бундай журъат ва келажагини гаровга қўйиш унча-мунча одамнинг қўлидан келмас эди. 
Шуҳрат ака мард одам эдилар. 

* * *
Шуҳрат ака билан охирги сўзлашувимиз телефонда бўлди. Ундан олдин ҳам аудио версияси тайёрланган "Ўкинма" китобини RegistonTV билан ҳамкорликда ўзлари ҳам қайта ўқиб, оммага тақдим этмоқчи эканларини айтиб, одоб билан бунга изн сўрадилар. Бу одоб олдида бажонидил рози бўлдим. 
Шуҳрат ака одобли инсон эдилар. 

* * *

Шуҳрат аканинг айримларгина биладиган динга хизматлари ва холис амаллари бор. Иншааллоҳ, бунга тарих ва инсонлар гувоҳ. 
Аллоҳ Шуҳрат акани раҳматига ғарқ қилсин ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин!

Мубашшир Аҳмад

Manba: azon.uz

Киритилди: 03:00 23.09.2020. Ўқилди: 4916 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!