Штрих-код (инглизча: barcode) маълумотни машина ўқийдиган шаклда аск эттириш усулидир. Товарнинг штрих коди ўзига хос маълумот манбаи бўлиб, ундан товарнинг қайси давлатда тайёрланганлиги, қайси корхона ишлаб чиқарганлиги ва товар ҳақидаги бошқа маълумотларни аниқлаб олиш мумкин.
Штрих-кодга 0 ва 1 рақамларини бириктириш масаласи халқаро келишувлар асосида қабул қилинган регламентлар асосида қатъий тартибга солинади. Исталган маҳсулотга бириктирилган штрих-код қуйидаги доимий қатъий маълумотларни тақдим етади:
✅Штрих-коднинг сканер ўқиши лозим бўлган қисми иккита оқ ҳудуд билан яққол ажратиб қўйилиши керак. Бундай оқ ҳудуднинг бири штрих-код бошида, иккинчиси охирида бўлади ва уни "quiet zone" дейилади.
✅Штрих-код бошида қолган чизиқлардан бироз узунроқ бўлган учта алоҳида чизиқ, яъни, 101 коди мавжуд бўлади. Ушбу чизиқлар сканерни штрих-коднинг бошланиш жойига йўллаш вазифасини бажаради.
✅Штрих-код ўртасида ҳам, иккита узунроқ чизиқдан иборат "ажратиш" чизиғи бўлади. 01010 кодини билдирувчи ушбу чизиқлар штрих-кодни "ўнг" ва "чап" қисмларга ажратади.