Шри-Ланка пойтахти Коломбодаги суд залида Ганемулла Санжива номи билан танилган жиноий гуруҳ етакчиси Санжив Кумара Самараратне отиб ташланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қотил ўзини адвокат сифатида танитиб, суд биносига кирган. Жиноят қуроли сифатида у тўппонча ишлатган. Қуролни 25 ёшли қиз текширувлардан олиб ўтган — уни саҳифалари кесиб олинган китоб ичига яширган.
Ҳужумчи қочишга уринди, аммо ушланди. Унинг шериги бўлган қиз эса ҳамон қидирувда. Полиция у ҳақдаги маълумот учун мукофот эълон қилди.