Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Шри-Ланка қамоқхонасидаги тартибсизликларда 19 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳатланди

Шри-Ланка қамоқхонасидаги тартибсизликларда 19 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳатланди

Шри-Ланка ғарбидаги Негомбо шаҳрида жойлашган ахлоқ тузатиш муассасасида юзага келган тартибсизликлар натижасида 19 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Xinhua агентлиги маҳаллий полицияга таяниб хабар бермоқда.

Бундан ташқари, камида 50 киши жароҳатланган ва улар шифохонага ётқизилган. Полициянинг маълум қилишича, расмийлар оғир жароҳат олганларни Коломбодаги Миллий шифохонага кўчириш чораларини кўрмоқда.

Ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида қамоқхона ходимлари ҳамда хавфсизлик кучлари вакиллари ҳам бор.

Тартибсизликлар якшанба куни соат 13:00 атрофида, икки гуруҳ маҳбуслар ўртасида тўқнашув келиб чиққандан сўнг бошланган. Якшанба оқшомига келиб вазият назорат остига олинган эди. Бироқ душанба куни эрталаб зўравонликлар яна қайтадан авж олган.

Киритилди: 13:44 06.07.2026. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!