Арманистоннинг Европа Иттифоқига интеграциялашуви Евросиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) ва Россия билан алоқаларнинг узилиши демакдир.
Бу ҳақда Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Сергей Шойгу маълум қилди.
"Арманистоннинг Европа Иттифоқига интеграцияси, ҳатто диверсификация ниқоби остида ҳам, баъзи одамлар бунинг нотўғри эканлигини қанчалик даъво қилишмасин, ЕОИИ ва Россия билан алоқаларнинг узилиши демакдир. Бундай қадамлар Арманистон иқтисодиётини чуқур инқирозга олиб келади", деди у.
Унинг сўзларига кўра, Москва бундай танловнинг оқибатларини молиялаштириш ниятида эмас.
"Мен очиқчасига айтмоқчиман: биз Арманистоннинг Европа Иттифоқи билан алоқаларини кенгайтиришни, Европа стандартларига ўтишни юмшатишни ёки ундан кейинги иқтисодий инқироздан чиқишни молиялаштирмаймиз", деб таъкидлади Шойгу.