Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Шовотда 447 млн сўмлик солиқ қарзи: фермернинг BYD автомобили жарима майдончасига қўйилди

Шовотда 447 млн сўмлик солиқ қарзи: фермернинг BYD автомобили жарима майдончасига қўйилди


Хоразм вилоятининг Шовот туманида давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган 447 миллион сўмлик солиқ қарзи юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюросининг Шовот тумани бўлими иш юритувида солиқ органлари қарорлари асосида қарздор «О.К.Ж.» фермер хўжалигидан давлат фойдасига 447 миллион сўм солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги 40 та ижро ҳужжати мавжуд бўлган.

Ижро ҳужжатлари «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддаси талабларига мувофиқ иш юритувига қабул қилиниб, ижро ишлари қўзғатилган ҳамда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилган.

Давлат ижрочиси Қ. Байжанов ҳамда Бюронинг Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган қидирув тадбирлари давомида қарздор фермер хўжалигига тегишли BYD Song Plus русумли автомобиль аниқланиб, хатланди ва жарима майдончасига жойлаштирилди.
Мажбурий ижро бюроси маълумотига кўра, қарздорликни қонунчиликда белгиланган тартибда ундириш бўйича ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 23:00 24.07.2026. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!