Элдор Шомуродов расман "Истанбул Башакшехир" клуби аъзосига айлангач, унинг янги клуби сафидаги дебюти ўзбек футболига бефарқ бўлмаганларда қизиқиш уйғотиши табиий.
Маълумот учун, Туркия чемпионатида янги мавсум 10 августдан старт олади.
Унгача Шомуродов жамоаси билан Европа Конференциялар лигаси саралашида иштирок этади. "Башакшехир" саралашининг биринчи босқичида Болгариянинг "Черно Море" клуби билан куч синашади. Мазкур баҳс 24 июль куни бўлиб ўтади.
* Демак ҳамюртимиз 13 кундан кейин ушбу жамоадан дебют қилиши мумкин.