Туркия чемпионати 17-турида "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Газиантеп" устидан 5:1 ҳисобида йирик ғалабани нишонлади.
Баҳсда ўзбекистонлик футболчилар қаҳрамонларга айланди. Элдор Шомуродов ўйинда 1 та гол уриб, 1 та ассист берган бўлса, Аббосбек Файзуллаев 1 та гол муаллифи бўлди. Яна бир вазиятда Файзуллаевнинг узатмасидан сўнг рақиб ўз дарвозасига тўп киритиб юборди.
"Башакшеҳир" бу ғалаба эвазига 23 очко билан 7-ўринга кўтарилди. "Газиантеп" ҳисобида ҳам 23 очко бор, 9-поғона.
Туркия чемпионати. 17-тур
22 декабрь, 19:00
Башакшеҳир - Газиантеп - 5:1
Голлар: 21' 1:0 - Э. Шомуродов (А. Харит), 26' 1:1 - А. Камара (А. Максим), 29' 2:1 - А. Файзуллаев (М. Шенгезер), 53' 3:1 - А. Қизилдаг (автогол), 68' 4:1 - У. Гюнеш (Э. Шомуродов), 84' 5:1 - И. Брнич.