21 август куни Европа Конференциялар Лигаси сўнгги саралаш босқичида «Башакшеҳир» ўз майдонида Руминиянинг «Университатя Крайова» клубини қабул қилиб, имкониятни бой берди — 1:2.
Беллашувда истанбулликлар сафида икки нафар ўзбекистонлик футболчи майдонга тушди — Элдор Шомуродов тўлиқ ўйнади; Аббос Файзуллаев эса 77-дақиқада баҳсга қўшилиб, янги жамоасида ва еврокубоклардаги дебютини ўтказди.
Ўйиндан сўнг турли порталлар футболчиларга қўйилган баҳоларни эълон қилди. Шомуродов SofaScore бўйича 6,3 баллга, FlashScore бўйича эса 6,1 баллга лойиқ кўрилди. Бу — энг ёмон 3-кўрсаткич. Фақат Элдорнинг жамоадошлари Кристофер Опери (6,2) ва Фарук Беёз (6,2) ундан ҳам камроқ балл олган.
Захирадан қўшилган Файзуллаевга эса 6,7 (SofaScore) ва 6,4 (FlashScore) балл берилди.
Маълумот учун, жавоб беллашуви 28 август куни Руминияда ўтказилади. Жуфтлик ғолиби турнирнинг асосий босқичига йўл олади.