Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев шарафини ҳимоя қилаётган "Истанбул Башакшехир" бугун Туркия Суперлигасида навбатдаги баҳсини ўтказади.
Истанбул клуби 6-тур доирасида ўз майдонида "Генчлербирлиги"ни қабул қилади. Учрашув "Башакшехир Фатиҳ Терим" стадионида ташкил этилади ва Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади.
"Башакшехир" учун мазкур ўйин ўтган турдаги йирик мағлубиятдан кейин ўзини ўнглаб олиш имконияти бўлади. Жамоа аввалги учрашувда "Амедспор" меҳмони бўлиб, 0:5 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Ўша баҳсда ҳам Шомуродов, ҳам Файзуллаев асосий таркибдан жой олган.
Элдор Шомуродов жорий мавсумда Туркия Суперлигасида 4 та гол уришга улгурган. Аббосбек Файзуллаев эса шерикларига 2 марта голли узатма берган.