Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда

Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда

«Рома» «Монца»ни йирик ҳисобда мағлуб этди - 4:0.

Терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов ушбу баҳсда гол+ассист қайд этди. Шу тариқа, жорий мавсумда ҳамюртимиз барча мусобақаларда жами 757 дақиқа ўйнаб, 7 та гол ёки голли узатма қайд этди. Ўртача ҳисобда Элдорга гол ёки голли узатма учун 108 дақиқа керак бўлмоқда.

«Рома»даги асосий рақобатчиси Артем Довбик ҳисобида 15 та голли натижа ва 2419 дақиқа ўйин вақти бор. Украиналик футболчига аниқ зарба ёки пас бериш учун 161 дақиқа керак бўлмоқда. Бошқа ҳужумчиларга келсак, Алексис Салемакерс 153 дақиқа, Пауло Дибала — 158, Стефан Эл-Шаарави — 209, Матиас Суле — 302 дақиқа керак бўлмоқда.

Киритилди: 13:15 26.02.2025. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!