Римнинг "Рома" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси марказий ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолияти давомида унга қарши ўйнаган энг кучли ҳимоячи ким эканлигини айтди.
— Фаолятингиз давомида сизга қарши ўйнаган энг кучли химоячи?
— Бастони. "Женоа"да "Интер"га қарши ўйинда, жуда қийин бўлган эди", - деди 29 ёшли марказий ҳужумчи Uzbekistan Legionaries берган саволга жавобан.