Туркия Суперлигасининг 6-турида "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Генчлербирлиги"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Мезбонлар сафида ҳаракат қилган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлаб, рақиб дарвозасига икки бор йўл топди. Унинг дубль қайд этиши "Башакшеҳир"нинг йирик ғалабасида муҳим аҳамият касб этди.
Ўзбекистонлик яна бир футболчи Аббосбек Файзуллаев 77-дақиқада захирадан майдонга қўшилди.
Sofascore портали учрашув якунларига кўра Шомуродовнинг ҳаракатларини 9,1 балл билан баҳолади. Бу майдонга тушган футболчилар орасидаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Файзуллаев эса 6,6 балл олди.