Италия чемпионатининг 37-турида "Рома" ўз майдонида "Милан"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мезбонлар сафида Жанлука Манчини, Леандро Паредес ва Брайан Кристанте ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Меҳмонларнинг ягона голи Жоау Феликс ҳисобига ёзилди.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 84 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
"Рома" А Серия турнир жадвалида 66 очко билан бешинчи ўринга кўтарилди. "Милан" 60 очко билан тўққизинчи ўринда бормоқда.