Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шолцнинг Киевга ташрифидан асосий мақсади нима?

Шолцнинг Киевга ташрифидан асосий мақсади нима?

Шолцнинг Киевга ташрифидан асосий мақсад — Зеленский Украинадаги можарони ҳал қилиш учун нима қилишга тайёрлигини тушунишдир, деб ёзмоқда Bild нашри.

Нашрнинг ёзишича, канцлер Украинага ташриф буюришни АҚШдаги президентлик ўтганидан кейин ва Трамп президентик лавозимига киришишидан олдин бўлишини режалаштирган.

"Шолц Германияда ҳукмрон коалиция парчалангани ва муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилишига қарамай, мамлакатнинг амалдаги канцлери бўлиб қолишда давом этишини ва муҳим сиёсий музокаралар олиб боришга тайёрлигини кўрсатмоқчи", деб ёзади Bild.

Германия канцлери Олаф Шолц Киевда Украина президенти Валодимир Зеленский билан учрашишини ва декабрь ойида Украинага 650 миллион евролик қурол етказиб бериш эълон қилишини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 17:12. Ўқилди: 713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!