Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Шольц Зеленский билан Киевга кейинги ёрдамни муҳокама қилди

Шольц Зеленский билан Киевга кейинги ёрдамни муҳокама қилди

Шольц Германияда ҳукумат коалицияси парчаланганидан кейин биринчи марта Зеленский билан Киевга кейинги ёрдамни муҳокама қилди.

Телефон суҳбатида Украинадаги ҳарбий ва гуманитар вазият муҳокама қилинди, деб хабар қилди Германия ҳукумати матбуот хизмати.

Зеленский Берлинга ҳарбий ёрдам, хусусан, Украина ҳаво мудофаасини кучайтиргани учун миннатдорчилик билдирди. Пресс-релизда қайд этилишича, Шольц «Россиянинг қарийб 1000 кундан бери давом этаётган тажовузига қарши Германиянинг Украина билан собит ва ажралмас бирдамлигини» тасдиқлаган ва Киевни келгусида, жумладан, ҳарбий соҳада ҳам ёрдам беришга ишонтирган.

Украина раҳбарининг сўзларига кўра, Германия канцлери режалаштирилган IRIS-T ҳаво мудофаа тизимларининг олтинчиси 2024 йил охиригача Украинага етказилишини тасдиқлади. Зеленский Шольц билан Германиянинг Рейнланд-Пфалз федерал штатида Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатувчи Ғарб ҳамкорларининг учрашувлари учун Рамштейн форматини сақлаб қолишга келишиб олди.

Киритилди: 14:57 14.11.2024. Ўқилди: 364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!