Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Шольц Урсула фон дер Ляйенни НАТО бош котиби лавозимига номзод сифатида кўрсатилишига рози бўлмади

A A A
Шольц Урсула фон дер Ляйенни НАТО бош котиби лавозимига номзод сифатида кўрсатилишига рози бўлмади

Олаф Шольц Урсула фон дер Ляйенни НАТО бош котиби лавозимига номзод сифатида кўрсатилишига рози бўлмади, деб ёзади Wеlt am Sonntag газетаси ЕИ дипломатик доираларидаги манбаларга таяниб

Нашрнинг ёзишича, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен фон дер Ляйен номзодини президент Жо Байденга ўтган йил охирида таклиф қилган, шундан сўнг Америка етакчиси Германия канцлерига мурожаат қилган. Шольц эса бу фикрни рад этди.

"Шольц фон дер Ляйенннинг НАТО раҳбари бўлишига қатъиян қарши. Канцлернинг фикрига кўра, фон дер Ляйен Москвани жуда қаттиқ танқид қилади, бу узоқ муддатли истиқболда салбий таъсир кўрсатиши мумкин", — дея маълум қилди манбалардан бири.

Киритилди: 19:50 17.02.2024. Ўқилди: 1539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!